"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

МИБнинг Амударё тумани бўлими томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, иқтисодиётни юксалтириш, юртимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бугунги давр ҳар биримиздан мана шу ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшишимиз учун фаол бўлишни талаб қилади.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари кўрсатиб берилди. Мамлакатимизнинг янада тараққий этиши учун Мурожаатномада кўрсатилган бу устувор йўналишлар барча соҳалар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Мурожаатномада Юртбошимиз мамлакатимиздаги асосий энергия ресурслари нархлари ҳақида сўз юритиб, бизда энергия ва табиий газ ресурслари ривожланган давлатларга нисбатан бир неча баробар арзонлигини айтиб ўтди. Лекин шунга қарамасдан, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланилмаётгани ҳақида давлатимиз раҳбари жон куйдириб сўзлади.

Аҳоли ва бошқа объектларнинг электр энергия ва табиий газ ресурслари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашда ижро иши юритиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан 113 та ҳолатда ноқонуний энергия ресурсларидан фойдаланганлик бўйича далиллар қайд этилиб, шундан электр энергиядан 91 та, табиий газдан 22 та ҳолат аниқланди.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича 74 нафар шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши қўзғатилди. Суриштирув даврида 42 млн. 688,4 минг сўм зарар аниқланиб, шундан 24 млн. 895,8 минг сўм ундирилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан 63 млн. 467,1 минг сўм маъмурий жарима қўлланилиб, шундан 45 млн. 86,1 минг сўм ундирилди.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлик ҳолати учун 17 нафар шахсларга маъмурий ҳуқуқбузарлик иши қўзғатилди. Суриштирув даврида 10 млн. 969,2 минг сўмлик зарар аниқланди, шундан 10,9 млн. сўм ундирилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан 15,6 млн. сўм маъмурий жарима қўлланилиб, жарималар тўлиқ ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан электр энергия бўйича 760 млн. 686 минг сўмлик қарздорлик учун юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномалари қўйилди ва шундан 258 млн. сўм ундирилди.

Юртимизда иқтисодий ривожланишга эришиш учун электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви манбаларидан оқилона фойдаланишимиз ҳамда ҳар бири учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб боришимиз лозим. Бу борада лоқайдликка йўл қўймасдан, тўловларни амалга оширишга эътиборли бўлишимиз керак.

З.Саидмамудов, Мажбурий ижро бюроси

туман бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист.

Янгиликни бўлишинг: