"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

НАВОИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

Амударё Академик лицейида феварль ойида ўзбек тили ва адабиёти фан ойлиги ўтказилмоқда. Фан ойлиги мобайнида “Pасмлар танлови” , Алишер Навоийнинг 577 йиллигига, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 535 йиллигига бағишланган тадбир кечалари, иншолар танлови, очиқ дарс машғулотлари, шеърият кечалари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ўқувчилар бўлиб ўтаётган тадбирлар натижасида бой адабий меросимиз ва унинг намояндалари тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлмоқда.

Фан ойлиги доирасида 9 февраль куни Алишер Навоийнинг 577 йиллигига бағишланган кеча ўтказилди.

Кечада Алишер Навоийнинг ҳаёти ҳақидаги саҳна кўринишлари ўқувчилар томонидан маҳорат билан ижро этиб берилди. Кечага туман Маданият бўлими ҳаваскор санъаткорлари ижросидаги мумтоз қўшиқлар янада файз киритди.

Фан ойлиги доирасида ўтказилган ушбу тадбирда ўқувчилар А.Навоий ҳаёти ва ижоди билан янада яқинроқ танишдилар.

Динора Каримбоева, Амударё Академик лицейи ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: