"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ ФАХPИМ

Ҳа, азизлар, мен туғилиб ўсган ота маконим – “Дарё бўйи” маҳалласи менинг фахрим. Қипчоқ овул фуқаролар йиғини таркибида, 2011 йилда ташкил этилган маҳалламиз ҳақиқатдан ҳам жўшқин Амударё соҳилида жойлашган, Аму тўлқинларининг шовуллаши эшитилиб туради. Дарё соҳили бўйлаб 4,5 квадрат километр ҳудудни эгаллаган маҳалламиз кўчалари, ҳар бир хонадон обод. “Қипчоқ” ва “Тараққиёт” аҳоли пунктларида 910 та хонадон бўлиб, 1510 та оилада 5718 нафар киши истиқомат қилади. Маҳалламиз ҳудудида иккита умумтаълим мактаби ва мен таҳсил оладиган Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи, 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, болалар боғчаси бор. Коллежимизда, мусиқа ва санъат мактабида иқтидорли ёшлар жуда кўп. Улар туман, ҳатто Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон миқёсидаги турли хил кўрик-танловларда иштирок этишиб, юқори натижаларга эришиб келишмоқда.

Маҳалламиздаги “Агросервис” МЧЖ корхонаси, шунингдек, 12 та хусусий дўкон, дорихона, қурилиш моллари дўкони, ошхона ва оилавий корхоналар, ун тортиш тегирмонларида асосан ёшлар меҳнат қилишади.

Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежидаги ахборот-ресурс маркази ZIYONET тармоғига уланган. Бу зиё маскани ҳудуддаги барча китобсевар ёшларнинг, ҳатто ота-оналаримизнинг ҳам севимли маскани ҳисобланади. Маҳаламизда “Мен, ота-онам ва бутун оиламиз китобхон” деган эзгу қоидага амал қилувчилар жуда кўп. Ҳар бир оиланинг ўз китоб жавони, ҳеч бўлмаганда ўзлари асарларини севиб ўқийдагин адиб ва шоирлари бор. Маҳалламизнинг пиру бадавлат момо-боболари ва менинг бобом Мурод бобо Сапаров, бувим Орзигул Pаимовалар биз ёшларга яқин маслаҳатгўй. Улар маҳалламизда ўтказиладиган тўй-маросимларни тартибли, камчиқим ўтказиш борасидаги хайрли ишларнинг доимий тарғиботчиларидир.

Ана шундай тотув, фаровон яшаётган маҳаллам аҳли менинг ҳаётдаги энг яқин, энг қадрдонларимдир ва мен “Дарё бўйи” маҳалламиз билан ҳамиша фахрланаман.

Ойзода Худоёрова, Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ўқувчиси,

“Ёш мухбирлар” тўгараги аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: