"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

2018 йил 16 январь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳокимлик бўлимлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга доир Давлат дастури лойиҳаси тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Pеспубликасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва “Фан тўғрисида”ги Қонунлари лойиҳалари тўғрисида”ги масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан туман ҳокими С.Йўлдашев сўзга чиқиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга доир Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганлигини, шунга асосан кенг жамоатчилик, барча давлат органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, аҳолининг барча қатламлари томонидан дастур лойиҳаси муҳокама қилинаётганлигини, бугунги сессияда депутатларнинг, муассаса, корхона, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари фикр-мулоҳазалари умумлаштирилиб таклифлар берилиши ҳақида айтиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, ўтган йили Президент Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Pеспубликаси “Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинганлигини, замонавий шароитларда инновацион фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланиш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантиришга муносиб келажакни барпо этишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди. Депутатлар томонидан тегишли қонунларга таклифлар билдирилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича туман ҳокими С.Йўлдашев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Pеспубликаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 03-14/32-сонли хатида, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5264-сонли фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шаклларини, шунингдек, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳамда фармонда инновацияларни жорий этишнинг қонуний асосларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги муносабати билан илмий ва инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ҳамда қўллаб-қувватлаш шаклларини, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни белгиловчи “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва “Фан тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилганини таъкидлади.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва “Фан тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси қонунлари лойиҳалари юзасидан таклифлар билдирди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли соҳа мутасаддилари, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: