"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

2018 йил 8 январь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳокимлик бўлимлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида “Амударё туманидаги “Янгиобод” ва “Дарёбўйи” маҳаллаларини бўлиш, чегараларини белгилаш, янгидан ташкил қилинадиган маҳалла ва шаҳарчага ном бериш ҳамда “Босув” маҳалласи, “Чойкўл” ва “Ўрта қалъа” овуллари чегараларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Амударё туманидаги “Фаровон”, “Дўстлик”, Ойбек маҳаллаларидаги айрим кўчаларга ном бериш тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан туман ҳокими С.Йўлдашев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда туманда 1 та шаҳарча, 16 та овул, 30 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатиб, улар томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада самарали жамоатчилик назоратини таъминлашда, аҳоли кенг қатламларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳалланинг роли ошиб, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий дастурларни амалга оширишда фуқаролар йиғинларининг ҳокимлик ва бошқарув органлари билан ҳамкорлиги кучайиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Амударё туманидаги “Бўз ёп” овули, “Янгиобод” ва “Дарёбўйи” маҳаллаларини бўлиш, чегараларини белгилаш ва янгидан ташкил қилинадиган овул ва маҳаллаларга ном бериш ҳамда “Босув” маҳалласи, “Чойкўл” ва “Ўрта қалъа” овуллари чегараларига ўзгартишлар киритиш бўйича фуқаролар йиғинларининг илтимосномаларига асосан Қорақалпоғистон Pеспубликасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг         6-моддаси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг 2014 йил 14 мартдаги 271-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ туман ҳокимининг 2017 йил 29 майдаги 351-сонли қарори қабул қилиниб, уларнинг илтимосномалари маъқулланган эди.

Юқоридаги Низомга асосан туман ҳокимлиги томонидан барча ҳужжатлар Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси ҳузуридаги географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича Pеспублика комиссиясига ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесига тегишли тартибда тақдим қилинди.  

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши ва Жўқорғи Кенгесида ушбу таклифлар тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ўрганиб чиқилиб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесининг 2017 йил 30 декабрдаги 02-1094-сонли хати билан тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан янгидан “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда “Дарёбўйи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан янгидан “Қипчоқ” шаҳарча фуқаролар йиғинини ташкил этиш ҳамда янгидан ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинларига тегишли штат бирликларини ажратиш, давлат бюждети ҳисобидан маблағ манбалари билан таъминлашни 2018 йил бюджетига киритиш, шунингдек, “Босув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Нўғой Эшон” аҳоли пунктидаги 109 оила ва “Қассоб қалъа” аҳоли пунктидаги 56 оила “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудига ўтказилиб, чегараларини ўзгартиришга келишим берилди.

Депутатлар мазкур масала юзасидан тайёрланган туман Кенгаши қарори лойиҳасини муҳокама қилиб, бир овоздан маъқулладилар.

Кун тартибидаги халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, 6-“Олмазор” сайлов округидан депутат Ш.Янгибаева чиқиб, туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг жорий йилга мўлжалланган иш режалари лойиҳасини ўқиб эшиттирди ҳамда депутатлардан ушбу иш режани тасдиқлашни сўради.

Сўзга 17-“Бўзёп” сайлов округидан депутат Г.Матякубова, 18-Хитой сайлов округидан депутат Г.Бабажанов, 24-“Оқ олтин” сайлов округидан депутат P.Уразбаевлар чиқиб иш режалар лойиҳасини туман Кенгаши Pегламенти, Кенгаш доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом ҳамда Сенат тавсияларига асосан сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилганлигини айтиб туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2018 йилга мўлжалланган иш режа лойиҳасини маъқулладилар.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли соҳа мутасаддилари, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: