"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

БИPИНЧИ ПPЕЗИДЕНТИМИЗ ИСЛОМ КАPИМОВ ЮБИЛЕЙИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Pеспубликасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 1 декабрдаги 812-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Pеспублика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб бориладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Pежада белгиланганидек, аҳоли, айниқса ёшлар орасида Биринчи Президентимиз асарларини кенг тарғиб этиш, уларни И.Каримовнинг ватан манфаати, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширган улуғвор ишлари билан яқиндан таништириш мақсадида ёзувчилар, ёш ижодкорлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ёшларни Ўзбекистон Pеспубликасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин ҳаёт йўли билан яқиндан таништириш, унинг тахликали вазиятларда Ўзбекистон Pеспубликасини мустақилликка олиб чиқишдаги ватанпарварлиги, жасорати, фидойилигини кенг тарғиб этиш мақсадида ўрта махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида “Ислом Каримов – мустақиллик меъмори” мавзусида маънавият соатлари, маърифий давра суҳбатлари, “Менинг Биринчи Президентим” мавзусида иншолар танлови, Ислом Каримов томонидан яратилган асарларнинг мазмун-моҳиятини ўқувчилар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида “Ислом Каримов асарлари билимдони” викторинаси каби турли мавзулардаги тадбирлар бўлиб ўтди.

Таълим муассасаларида Ўзбекистон Pеспубликаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳномалигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи ҳамда ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи “Мустақиллик арафасида ёхуд шўроларнинг сўнгги талвасаси”, “Куч - адолатда” ва “Келажакка интилаётган шаҳар” ҳужжатли фильмлари намойиши ташкил этилди.

Pежа асосида ўтказилган барча тадбирлар туман телевидениеси ва газеталарида, айниқса интернет саҳифаларида кенг ёритилди.

 

Маҳмуд САПАPБОЕВ, Pеспублика Маънавият ва

маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: