"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

САЙЁP СУДДА ҚАPЗДОPЛИКНИ УНДИPИШ МАСАЛАСИ КЎPИЛДИ

Маълумки, давлатимизда фуқароларнинг қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғинларни тўлашга мажбурлиги тегишли қонун ва ҳужжатларда белгилаб қўйилган. Агар солиқ қарзлари ўз вақтида тўланмаса, давлат солиқ хизмати органлари томонидан қарздорлиги мавжуд бўлган солиқ тўловларга нисбатан мажбурий ундирув чоралари кўрилади. Ундан ташқари, муддатида тўланмаган солиқ қарздорлиги суд тартибда мажбурий ундирилади.

7 февраль куни туман Давлат Солиқ инспекцияси биносида туман Иқтисодий судининг солиқ қарздорликларини суд тартибида мажбурийундириш мақсадида очиқ, сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суд мажлисида туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан келиб тушган бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларидан солиқ қарзи мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан солиқ қарздорлигини ундириш бўйича даъво аризалари кўриб чиқилди.

Суд мажлисида даъвогар ва жавобгарлар вакилларидан ташқари, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари ҳам иштирок этдилар ҳамда солиқ қарздорлигини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш масаласи кўрилди.

Туман Иқтисодий судининг очиқ суд мажлисида туман Давлат Солиқ инспекциясининг бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларидан солиқ қарзи мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан солиқ қарздорликларини ундириш мақсадидаги 102 та даъво аризаси кўриб чиқилиб, улардан 11 тасини жавобгар қарздорликни тўлаганлиги сабабли қаноатлантириш рад этилди.

Даъво аризаларнинг 28 таси жавобгар қарздорлик суммаси қисман тўлаганлиги сабабли, қисман қаноатлантирилди. Қолган 63 та даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, қарздорликни жавобгарлар мол-мулки ҳисобидан ундиришга қаратилди.

Ҳолатлар юзасидан туман Иқтисодий судининг ҳал қилув қарори қабул қилинди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: