"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

СЕКТОPЛАP ФАОЛИЯТИ: АСОСИЙ МАҚСАД – ХАЛҚ PОЗИЛИГИ

Мавзуга оид видео: Амударё туманидаги 4 та сектор қандай фаолият юритмоқда

Мавзуга оид фотогалерея: Амударё тумани ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор фаолияти

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудуди тўртта секторга бўлиниб, секторлар ишчи гуруҳлари фаол иш олиб бормоқда.

Туман ҳокими С.Йўлдашев раҳбарлик қилаётган 1-сектор ҳудуди 4 та овул ва 8 та маҳаллани қамраб олган. Сектор ҳудудида жами 8462 та хонадонда 51 минг 195 нафар фуқаро истиқомат қилади.

Ўтган йили сектор ҳудуди бўйича 300 та хонадон эгаларига жами 2 млрд. 151 млн. 200 минг сўмлик кредит маблағлари берилган эди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 23 та оилага жами 126,1 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Сектор ҳудудида яшовчи 38 нафар имконияти чекланганларга реабилитация техник воситалари топширилди.

Сектор ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Давлат дастури доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича умумий қиймати 8 млрд. 487 млн. сўмлик 58 та лойиҳа амалга оширилиб, 216 та янги иш ўринлари яратилди.

Туман ҳокими раҳбарлигида сектор аъзолари хонадонма-хонадон юриб, одамлар билан мулоқот қилмоқда. Аксарият муаммолар ўз вақтида, жойида ҳал этилмоқда.

Аҳоли томонидан билдирилган таклифлар эътиборга олиниб, уларнинг дарду-ташвиши тингланмоқда. Фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни ечиш учун тегишли ташкилотлар билан зарур чоралар белгилаб олинмоқда.

Сектор раҳбари ҳамда ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳудуд аҳолисига ишончли маслакдош, муаммоларини ижобий ҳал қилишда яқин кўмакчига айланганидан барча хурсанд. Бу халқимизнинг давлатимиздан розилиги, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: