"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Шахматчиларнинг ютуқлари

Шахматни бежизга ақл гимнастикаси дейишмайди. Чунки у ақлни чархлайди. Шу боис, тумандаги БЎСМда шахмат бўйича шуғулланаётган ўғил-қизлар маҳоратли мураббий Pаҳматжон Pаҳимовдан шахмат ўйинининг сир-асрорларини пухта ўрганишмоқда. Шунингдек, шахмат бўйича ўтказилаётган турли мусобақаларда иштирок этиб, ютуқларга ҳам эришмоқдалар.

Январь ойида Тошкент шаҳрида шахмат бўйича 8,10,12 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Чемпионатида Pаҳматжон Pаҳимовнинг шогирдлари фаол иштирок этдилар. Улардан Шоҳжаҳон Маматсалаев ва Севинч Сафарбоевалар ютуқли ўринларни қўлга киритдилар.

Нукус шаҳрида аёл-қизлар ўртасида 1-3 февраль кунларида ўтказилган шахмат бўйича Қорақалпоғистон Чемпионатида қатнашган Садоқат Pаҳимова ҳам ғолиб бўлиб, 3-ўринни эгаллади.

Мураббий Pаҳматжон Pаҳимов эса катталар ўртасида январь ойида Қорақалпоғистон Чемпионати учун ўтказилган шахмат ўйтни мусобақасида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Устоз ва шогирдлар нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, бундан ҳам катта ютуқларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Ҳамида Pажабова,

БЎСМнинг стол теннис бўйича мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: