"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

36 та оилага газ плита ва маиший газ баллонлари берилди

Амударё туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг уй-жой ва маиший шароитини яхшилаш, боқувчисини йўқотган, ногирон оила аъзоларини парваришлаётган эҳтиёжманд кишиларни уй-жой билан таъминлаш, яшаш жойларини таъмирлаш, касалманд оила аъзоларининг саломатлигини тиклаш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Туманда шу кунгача 10 нафар кам таъминанган оилаларнинг уй жойларини таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Шунингдек, «Ўрта қалъа» ОФЙ да яшовчи 12 ёшли Кучкарова Гулзода Нурбек қизи ва «Бой овул» ОФЙ да яшовчи 6 ёшли Соатбоев Жамшид Ўктам ўғли туғма юрак нуқсони бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институтида операция бўлиб, «Кангли» ОФЙ да яшовчи 8 ёшли Маллабаева Асалой Кенжабой қизи, «Чойкул» ОФЙ да яшовчи 13 ёшли Pаимов Бобур Соатбой ўғли ушбу тиббиёт масканида операцияга таёргарлик кўрмоқда ва В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия марказида «Ўрта қалъа» ОФЙ да истиқомат қиладиган 34 ёшли Умарова Дилфуза Уразбаевна туғма юрак нуқсонини жарроҳлик йўли билан даволашга ва «Қипчок» ОФЙ да яшовчи Атажанов Уразмат Қутлимуратовичларга юрак ишемия касаллиги, зўриқиш стенокардия АВ блокадасини жарроҳлик йўли билан даволаш учун махсус сертификатлар топширилган.

Янги йил байрами арафасида тумандаги 111 нафар эҳтиёжманд оилаларга кундалик турмушида зарур бўлган маиший техника жиҳозлари тантанали равишда топширилган бўлса, яқинда 36 та оилага газ плита ва маиший газ баллонлари берилди.

Мазкур тизимли тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – давлатимиз раҳбари таъкидлагандек, аҳоли ўртасида кам таъминланганлик даражасини камайтириш, халқимиз турмуши фаровонлигини оширишдир. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибордан республикамиз ҳудудларидаги олис қишлоқ ва овулларда истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилмоқда ва мамлакатимиз ҳар бир фуқароси давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этмоқда.

Улуғбек Абдураҳмонов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман Кенгаши раиси

Янгиликни бўлишинг: