"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Амударёда фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича энг фаол маслаҳатчиси аниқланди

2 февраль куни Амударё туманида “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танлови ўтказилди. Жорий йилнинг 25-30 январь кунлари фуқаролар йиғинларида ўтказилган саралаш босқичларининг 8 нафар ғолиблари танловнинг туман босқичида ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, З.М.Бобур номли овул фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар бўйича маслаҳатчиси Муротбой Собуров фахрли 1-ўринни, Қиличбой овул фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар бўйича маслаҳатчиси Амина Юсупова 2-ўринни, Қум ёп маҳалла фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиси Гулмирза Сапарбаев эса 3-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, “Жонкуяр ёшлар мураббийси”, “Ташаббускор маҳалла тарғиботчиси”, “Нотинч оила ҳамдарди”, “Вояга етмаганлар ёшларни тўғри йўлга бошлаган нуроний”, “Ўсмир тақдирига даҳлдор нуроний” ва “Фаол тадбиркор маслаҳатчи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди.

Pим ЎPАЗБАЕВ,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича

туман кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, туман Кенгаши депутати.

Янгиликни бўлишинг: