"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

2017 йил 31 декабрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда “Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорининг ижроси бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида”ги ҳамда “Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Йўлдашев Султонбой Pажапбаевич, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Сабиров Фахриддин Қутлимуратович, 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ибрагимов Дилшодбек Атаханович ҳамда 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Камалов Ботирбек Уразбаевичлар ҳисобот берди.

Ҳисоботларда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг юқоридаги қарорига асосан ишларни самарали ташкил этиш, сектор раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда аҳолини қийнаётган муаммоларни ечиш, аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш, хонадонма-хонадон кирлиб, маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича қатор амалий ишлар қилинаётгани аниқ мисоллар асосида айтиб ўтилди.

Кун тартибидаги масала бўйича туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида амалий ишлар олиб борилганлиги, аҳолининг муаммолари имкон қадар ижобий ечим топаётганлиги, тумандаги коммунал соҳа раҳбарлари томонидан камчиликлар бартараф қилинаётганлиги таъкидланиб, сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлари бўйича ҳисоботлари қониқарли деб баҳоланди.

Шунингдек, сессияда Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий кўрсаткичлари муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: