"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

“И.Каримов асарлари билимдони” викторинаси ўтказилди.

Амударё Қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежида ҳам биринчи Президентимиз И..А Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Коллеж ўқувчилари “Ислом Каримов асарлари билимдони” викторинасида Биринчи Президентимизнинг асарлари бўйича билимдонликларини синаб кўрдилар.Ўқувчилар Ислом Каримов асарларининг мазмун-моҳияти, чуқур ғоялари, теран мушоҳадалари ҳақида ўз фикрларини баён этдилар.Коллеж ўқувчилари “Менинг Биринчи Президентим” мавзусидаги иншолар танловида ҳам иштирок этдилар. Амударё Қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежи директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари О.Эшчанов ўқувчиларга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг мустақиллик ва юрт истиқболи йўлидаги улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида маъруза қилди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таваллуд куни арафасида ўтказилган тадбирда 10-2017 гуруҳи ўқувчиси Б.Аллақулов “И.Каримов асарлари билимдони” викторинаси ғолиби деб топилди. “Менинг Биринчи Президентим” иншолар танлови бўйича эса 19-2016 гуруҳи ўқувчиси М.Эшимова 1-ўрин, 10-2017 гуруҳи ўқувчиси Б.Аллақулов 2-ўрин, 8-2017 гуруҳи ўқувчиси Л.Маҳмудова 3-ўрин ғолиби бўлдилар. Коллеж ўқувчилари Биринчи Президентимиз Ислом Каримовни чуқур эҳтиром ва миннатдорчилик билан ёдга олдилар.

Хосият Қурбонбоева,

Амударё Қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежи

ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси

Янгиликни бўлишинг: