"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

“МЕНИНГ БИPИНЧИ ПPЕЗИДЕНТИМ” МАВЗУСИДА ДАВPА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Яқинда Манғит иқтисодиёт коллежининг биринчи босқич, 1-17-,2-17 ва 3-17-гуруҳлари ўқувчилари иштирокида “Менинг биринчи Президентим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Коллежнинг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Гулноза Қодирова давра суҳбатини кириш сўз билан очар экан, биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида кенг тўхталди.

Давра суҳбатида иштирок этган ўқувчилар биринчи Президентимизнинг халқпарварлиги, доно сиёсати, унинг ёшларга кўрсатган меҳри ва ғамхўрлиги, ёшларга бўлган ишончи ҳақида кенг турда сўз юритдилар.

Давра суҳбати якунида ёшлар биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ёшларга бўлган ишончини оқлашга сўз бердилар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: