"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

ХОНАДОНЛАP ЭШИКЛАPИДА БЕЛГИЛАP ПАЙДО БЎЛСА, АЖАБЛАНМАНГ!

2017 йилнинг 14 июлида Президент Ш.Мирзиёев мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларида узоқ вақт, самарали меҳнат қилган кишиларни муносиб тақдирлаш мақсадида “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилган, унда нишон I даражали, II даражали, III даражали, яъни фуқаронинг меҳнат йиллари даврига қараб берилиши белгиланган эди.

Кўкрак нишони ва гувоҳномаси илк бор жорий йилнинг “Наврўз” байрами арафасида муносиб фуқароларга тантанали равишда топширилади.

Эндиликда мазкур нишонга лойиқ кўрилган фуқаролар истиқомат қиладиган хонадонлар эшигига 1 апрелдан бошлаб, “Бу ерда I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” нишони билан тақдирланган (фамилияси, исми, шарифи ёзилади) киши истиқомат қилади” ёзуви бўлган тўртбурчак шаклидаги белгилар ўрнатилади.

Бу, аввало бугунгидай тинч ва фаровон ҳаёт бунёд этилишига муносиб ҳисса қўшган фахрий отахон, онахонларимизнинг фидойи меҳнатлари эътирофи. Қолаверса, ёш авлод қалбида кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром ҳиссини тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: