"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

БИP БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ОТА-ОНА

31-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган очиқ мулоқот тарзидаги тадбир шундай номланди. Мактаб-оила-маҳалла ҳамкорлик тизими асосида ҳар чорак якуни бўйича мактаб ва синф раҳбарлари, маҳалла масъуллари ҳамда ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот ва давра суҳбати шаклидаги йиғилиш ва учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб турилади. Шу йилнинг 17 январь куни бўлиб ўтган ана шундай тадбирлардан бири “Бир болага етти маҳалла ота-она” деб номланди. Тадбирда мактаб директори Нилуфар Давлетова ўқувчиларнинг ота-оналарига мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, айниқса ўқувчиларнинг ўз қобилиятларини ривожлантиришларига хизмат қилувчи 22 та турли хил йўналишлардаги тўгараклар хусусида батафсил маълумот берди.

Мазкур тадбирда мактаб директорининг ўқув-тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари О.Шомуродов, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Ўрзалиеваларнинг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Ҳисобот-маърузаларидан сўнг ўқувчиларнинг ота-оналари ва мактаб психологи С.Каримова ўқув йилининг 3-чорагида ўқувчиларнинг фанларни янада яхши ўзлаштиришлари, “Билимлар беллашуви” ва “Фанлар олимпиадаси”нинг туман босқичига йўлланма олган қобилиятли ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқот шаклидаги “Бир болага етти маҳалла ота-она” мавзусидаги тадбир мактабда ўқув-тарбия ишларини янада яхшилаш имконини беради, албатта.

М.Юсупов, Н.Собирова, 31-сонли мактаб ўқитувчилари.

Янгиликни бўлишинг: