"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

АМУДАPЁ ТУМАНИДА ТАДБИPКОPЛАP САФИ ТОБОPА КЕНГАЙМОҚДА

Мустақиллигмизнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Шу боисдан ҳам кичик бизнеснинг иқтисодиётимиздаги улуши тобора ортиб бораяпти.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Давлатимиз томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи хужжатларни олиш механизмларини янада соддалаштириш мақадида олиб борилаётган сиёсатнинг яна бир далили бўлди.

Мазкур қарорга асосан 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият бошлаган эди.

Давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибининг такомиллаштирилиши Амударё туманида ҳам ўз самарасини бераяпти. Натижада туманда янгидан иш бошлаётган юридик ва жисмоний шахслар сони тобора кўпайиб бораяпти.

2016 йил давомида туманда 136 та юридик, 351 та жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтган бўлса, 2017 йилда 228 юридик ва 440 жисмоний шахслар рўйхатдан ўтказилган.

Айни кунда туманда фаолият кўрсатаётган “Давлат хизматлари маркази”да юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ишлари давр талабларига мос равишда олиб борилмоқда.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: