"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

АМУДАPЁДАГИ ЎҚУВ-ИШЛАБ ЧИҚАPИШ МАЖМУАЛАPИДА КАСБ-ҲУНАP ЎPГАТИЛМОҚДА (+видео)

 

Мазкур ўқув йилида умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълим жорий этилиб, ўқувчилар 10-синфларда ўқишни давом эттирмоқдалар. Давлатимиз томонидан ўқувчиларнинг таълим олишлари билан биргаликда касб-ҳунар ўрганишларига ҳам имконият яратилмоқда. Шу мақсадда жойлардаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежларида мактаб ўқувчиларининг ҳам касб-ҳунар ўрганишлари учун ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди.

Туманимизда ҳам умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11 синф ўқувчилари учун коллежларда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилиб, турли йўналишлар бўйича мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига касб ва ҳунар ўргатилмоқда. Касбий таълим бериш жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида тумандаги ҳар бир касб-ҳунар коллежидаги ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасига шу ҳудудда жойлашган умумтаълим мактабларининг 10-синф ўқувчилари жалб этилмоқда.

Мажмуа тумандаги Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ҳам ташкиллаштирилиб, ҳозирги кунда бу ерда ошпазлик ва пазандалик, автомобиль таъмирлаш техниги, компьютерларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда тикувчилик йўналишларида ўқувчиларга коллежнинг ишлаб чиқариш таълими усталари ҳунар ўргатмоқдалар. Белгиланган дарс жадвали асосида мажмуага ҳафта давомида тумандаги 1-, 25-, 26-, 4-, 38-, 59-, 5-, 31-, 42-, 55- умумтаълим мактабларининг 10-синф ўқувчилари ташриф буюрмоқдалар.

– Ўқувчиларга касбий таълим бериш узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисмидир, – дея изоҳ беради Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директорининг ишлаб чиқариш ишлари бўйича ўринбосари Шуҳрат Матирзаев. – Мажмуалар Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида 2017 йилнинг охирида ташкил этилди. Дастлаб мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ташкил этилиб, коллежимизда касбий таълим берилиши учун яратилган шароитлар билан таништирилди. Шундан сўнг, туман ХТМФМТТЭ бўлими томонидан ҳар бир коллеждаги ўқув ишлаб чиқариш мажмуасига шу ҳудудга яқин жойлашган мактабларнинг ўқувчилари жалб қилиниши режалаштирилганлиги сабабли, бу ерга яқин жойлашган мактаблар ўқувчилари ташриф буюриб, ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳунар ўрганмоқдалар. Ўқувчиларнинг ўзларига ёққан касб ва ҳунарларини пухта ўрганишлари учун керакли жиҳозлар ҳамда етарли шароит мавжуд. Коллежнинг малакали ишлаб чиқариш таълим усталари маҳоратларини ишга солиб, “устоз-шогирд” анъаналари асосида астойдил билим бермоқдалар.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасида ошпазлик ва пазандалик йўналишида Pаъно Болтабоева, Фарида Матирзаевалар, автомобиль таъмирлаш техниги йўналишида Озод Ортиқов, Қундуз Қутлимуродов, Шамсиддин Йўлдошев, Даврон Холимбетов, Баҳодир Отамуродовлар, компьютерларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида Санжар Тўраев, Азамат Ортиқовлар, тикувчилик йўналишида эса Сайёра Мингбоева, Муяссар Сапарбоева, Зулфия Ўрозбоевалар мактаб ўқувчиларига касб ва ҳунар сирларини ўргатмоқдалар. Мажмуада “Оқ олтин” овули ҳудудида жойлашган 5 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳам касбий таълим ўргатилиши белгиланган бўлиб, айни пайтда овул ўқувчиларининг қатнашлари учун масофа узоқ бўлганлиги сабабли таълим усталари мактабларга бориб, ўқувчиларнинг дастлабки касбий билим ва кўникмаларини шакллантирмоқдалар.

Ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида касбий таълим бериш жараёнлари энди бошланмоқда. Ўқувчиларнинг касб-ҳунар ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондириш ва иқтисодиётимиз тармоқлари учун зарур мутахассислар тайёрлашни таъминлаш мақсадида мажмуада бошқа ҳунар ва касблар бўйича йўналишлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Мактаб ўқувчилари ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида йўлга қўйилган касбий таълим дарс жараёнларида катта қизиқиш билан касб ва ҳунар ўрганмоқдалар.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: