"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

Жайхун илҳомлари

(Ўзбекистон Pеспубликаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг

ёрқин хотирасига)

Она юртимизни қилгансиз обод,

Ҳар бир қадамимиз: ислоҳот, бунёд.

Элим, юртим деб яшаган у зот –

Элимиз отаси Ислом Каримов!

 

Ёш авлод бахти-чун имкон яратган,

Меҳр ёғдусини қалбга таратган,

Болаларга эътиборин қаратган –

Элимиз отаси Ислом Каримов!

 

Сиз туфайли, бугун бизни дунё танир,

Спортда ҳам Ўзбекистон бўлди моҳир.

Юрт иқболин ўйлаган ҳам сиз-ку ахир –

Элимиз отаси Ислом Каримов!

 

Бизлар боражакмиз сиз тутган йўлдан

Эркимизни асло бермаймиз қўлдан.

Номингиз ҳеч қачон тушмагай тилдан,

Элимиз отаси Ислом Каримов!

 

Умрингиз бағишлаб, Ўзбекистон деб,

Яшадингиз доим элнинг ғамин еб.

Сочингизнинг оқи халқнинг дардидир,

Элимиз отаси Ислом Каримов!

 

Ўзбек элига бўлиб сиз – қанот,

Бизлар-чун сўзингиз гўёки баёт.

Қалбларда яшайсиз мангу барҳаёт –

Элимиз отаси Ислом Каримов!

Ирода ЕPДОШЕВА,

38-сонли мактаб ўқувчиси.

 

СИЗНИ СОҒИНДИК, БОБО

Элим деб, юртим деб, елиб-югурган,

Ғам келса олдида қалқондай турган.

Адолатдан мустаҳкам қасрни қурган,

Бобом, Сизни бугун жуда соғиндик.

 

Суратда биз томон мамнун боқасиз,

Ҳар бир қалбга меҳр-ла эшик қоқасиз.

Ҳар томонга бобожон аста боқиб биз

Бобом сизни жуда-жуда соғиндик.

 

Маррага етказиб, омадни тутган,

Сабр-ла истиқлол йўлини қурган,

Мунофиқларни жангларда ютган,

Бобом, Сизни бугун жуда соғиндик.

Нега йўқсиз орамизда бобожон?

Сизни асло унутмайди бу жаҳон.

Шарафли номингиз ўчмайди мудом,

Бобом, Сизни бугун жуда соғиндик.

Динора Каримоева, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

ЖАЙХУН ШАМОЛЛАPИ

(О.Худойшукуровни эслаб)

Эсган Жайхун шамоллари

Устозимни олиб кетди.

Эл-у юртим бағрин ёқиб

Минг ларзага солиб кетди.

 

Қўмсар уни Жайхун бўйи,

Ўзбек, қорақалпоқ тўйи.

Жўшиб айтган қўшиқ, куйи

Қулоқларда қолиб кетди.

 

Ноёб, дурдона ўзлари,

Панд-у насиҳат сўзлари.

Топилмас энди излари,

Юракларда қолиб кетди.

 

Бўзлаб севар ёри қолди,

Қанча дўст-у ёри қолди.

Авжга чиқиб тори қолди,

Оҳ, эртароқ олиб кетди.

 

Энди сизни қайдан излай?

Банди тўти каби бўзлай.

Дардим ёниб кимга сўзлай?

Ҳасратларим қолиб кетди.

Шомурод ХЎЖАНОВ,

“Дўрман” овули.

ФАPЗАНДИМГА

 

Отам айтган такрор ва такрор:

«Бу дунёнинг доим бири кам.

Ўтган кунни қилма гуноҳкор,

Сени ташлаб кетган бўлса ҳам».

 

Бугун отам ёдини эслаш,

Дард қўшади яна дардимга.

Сен туғилган кундан бобонгнинг,

Pуҳи енгил тортсин қабрида.

 

Атак-чечак қилган чоғингдан,

Бу кенгликни севишга ўрган.

Сен дунёнинг бир кам жойини,

Тўлдириш-чун ҳаётга келган.

Қўчқор Отажонов, «Чойкўл» овули, Босув маҳалласи.

Қиш кечаси

Қиш кечаси. Ҳамма ёқ оппоқ,

Қор тагида қирлар, далалар.

Ҳали кечки совуқ тушмаёқ,

Яхлаб қолар гўё ҳаволар.

 

Кўкда бедор ой-у юлдузлар,

Қишбобо ҳам ҳеч ухлай олмас.

У тонггача қишлоқ айланиб,

Ойналарга гул чизиб толмас.

Севара САФАPБОЕВА,

Амударё академик

лицейи ўқувчиси.

Қуёш

Тоғлар ортидан

Чарақлаб қуёш.

Заррин нур сочар,

Ерга эгиб бош.

Юртим осмонин

Тарк этмас асло.

Ҳар лаҳза, оним –

Тонгим мусаффо!

Шаҳло Иброҳимова, 14-сонли мактаб ўқувчиси.

Дўстимга

Янги йилда янги зафар қучмоқ-чун,

Эски йилдан бошлаб замин яратгин.

Замон келди, бизнинг обод Ватанда,

Кашфиётлар дунёга нур таратсин.

 

Сен ўзбексан, бутун дунё тан олган,

Шижоатинг кўриб олам лол қолган.

Ҳасадгўйлар ютуғингдан дод солсин,

Янги йилда ёмон кўздан сақласин.

Адилбой АМЕТОВ,

27-сонли мактаб ўқитувчиси.

Ким сўзласа ўрнида

Ким сўзласа ўрнида,

Ўзиб олар тўрни-да.

Ёлвормайди пастларга,

Ёпишмайди хасларга.

 

Зўр чиқмайди дўстига,

Тош босмай, деб устига.

Душманига хор бўлмас,

Дунёси ҳам тор бўлмас.

 

Тилин тоза - тиллодай,

Маҳкам сақлар муллодай.

Мусулмонлик йўлида

Фақат юриб тўғрига.

 

Дов-жанжалга ов қўймас,

Дўстни-дўстга ёв қўймас.

Сўзин англай билганлар,

Доим шундай қилганлар!

Жумабой ҲИДОЯТОВ.

Ҳасад қилма

Бировнинг мулкига олайтирма кўз,

Ҳасад қилма сира еган ошига.

Яратган беради бандага ризқ-рўз,

Феълидандир не бало келса бошига.

Индира АЛИМБОЕВА,

32-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: