"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Ижодкор-ёшлар билан учрашув

Шу йилнинг 25 январь куни Амир Темур номли овулнинг ижодкор ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, овул ёшларининг маънавиятини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари, Амударё телевидениеси, “Жайхун садоси” интернет радиоси таҳририяти ижодкорлари билан овулдаги 4-сонли умумтаълим мактабида учрашув ўтказилди.

“Биз – маънавият тарғиботчиларимиз!” деб номланган ушбу ижодий учрашувда Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган журналист, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Pобия Йўлдошева, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси ўринбосари, журналист Озода Худойберганова, таниқли фотомухбир Маҳмуджон Шомуродов, Амударё телевидениеси оператори Pавшанбек Аноров иштирок этдилар ва ўқувчи-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Учрашувда ўқувчи-ёшлардан Муҳтарам Юсупова, Севара Қўшмонова, Умида Тўлибоева, Дурдона Гулмуродова, Pаҳима Ўринбоева ва бошқалар сўзга чиқишиб, ўзлари қизиққан адабий жанрлар - айниқса, шеърият ва газета жанрлари бўйича қилаётган ижодий ишлари ҳақида сўз юритдилар.

Шу куни мактаб ўқувчи-ёшларининг қизиқишлари, хоҳиш-истакларига кўра, мактабда “Ёш мухбирлар” пости тузилди. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сарвар Шеримбетов раҳбарлигида ташкил этилган “Ёш мухбирлар” постига шу кунниг ўзида 12 нафар қизиқувчи ёшлар аъзо бўлдилар.

Дилдора Худойберганова шу мактаб ўқитувчиси,

“Ёш мухбирлар пости” аъзоси.

 

Янгиликни бўлишинг: