"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Ҳайвонлардан тарқаладиган юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан учрашув ўтказилди

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш бугунги кунда давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Чунки жамият аъзоларнинг соғломлиги, тиббий маданиятнинг юксаклиги барча соҳалардаги тараққиётнинг бирдан-бир омилидир.

Туманимиз оммавий ахборот воситаларининг оммабоп тармоқларидан бири ҳисобланган “Жайҳун садоси” интернет-радиоси таҳририятининг Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Саломатлик – туман бойлик” лойиҳаси доирасида туманимизда жорий мавсум учун характерли бўлган уй ҳайвонлари ва бошқа ҳайвонлардан тарқаладиган юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан туман ДСЭНМ ходимлари ва журналистлар иштирокида, шу йилнинг 25 январь санасида Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбати шаклидаги учрашувда жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбатини Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини диний маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи Зулфия Йўлдошева очди ва сўнгги йилларда матбуот, телевидение ва радио орқали тез-тез тилга олинаётган уй ҳайвонлари ва бошқа ҳайвонлар орасида содир бўлаётган касалликлар, бу касалликларнинг одамларга юқиш хавфи тўғрисида қисқача сўз юритди. Шундан сўнг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Pобия Йўлдошева “Жайхун садоси” интернет радиоси таҳририяти ижодкорлари томонидан “Саломатлик - туман бойлик” лойиҳаси доирасида туманимиздаги овул ва маҳаллаларда аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот тадбирлари, бу тадбирларнинг аҳоли саломатлигини сақлашдаги аҳамияти ҳақида кенг тўхталди. Бундан ташқари , Pобия Йўлдошева “Саломатлик – туман бойлик” лойиҳаси доирасидаги учрашув ва давра суҳбатларини ўтказишда ижодкорлар билан туман тиббиёт бирлашмаси ва туман давлат санитария эпидемиология назорат маркази шифокорларининг ҳамкорлиги яхши натижалар бераётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида туман ДСЭНМнинг эпидемиолог- шифокори Гўзал Қаландарова “Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ва бу касалликнинг пайдо бўлиши ҳақида” қизиқарли маъруза қилди. У ўз маърузасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигини ташувчи вируслар, мабода, бу касаллик пайдо бўлган тақдирда биринчи тиббий ёрдам ва кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тушунчалар берди.

- Гарчи бизнинг туманимиз ҳудудида шу пайтгача бу касаллик билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган бўлса-да, уй ҳайвонларини парваришларда, айниқса, қўйларнинг жун қирқиш мавсумларида ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур,- деди у ўз маърузасида. - Айниқса, уй ҳайвонларида учрайдиган каналарга қарши курашишда ўта эҳтиёткор бўлиш лозим.

Давра суҳбатида овул фаолларидан Pавшанбек Бобожонов, Ўрозбой Юсупов, Гулойим Алламбергенова, Бозорбой Машариповлар уй ҳайвонларида учраши мумкин бўлган бошқа касалликлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Давра суҳбати иштирокчилари томнидан берилган саволларга Гўзал Қаландарова батафсил жавоб берди.

(Махсус мухбиримиздан).

Янгиликни бўлишинг: