"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

Коллежда “Ёш мухбирлар” пости тузилди

Қипчоқ овулидаги Агробизнес касб-ҳунар коллежида иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Бу шу йилнинг 17 январь куни коллеж ёшлари билан туман газетаси ижодкорларининг очиқ мулоқот тарзидаги юзма-юз учрашувида яққол номоён бўлди.

Учрашувда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва газетанинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари, www.amunews.uz веб сайти ҳамда “Жайхун садоси” интернет радиоканали, Амударё телевидениеси ижодкорлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналист Pобия Йўлдошева батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг коллеж ўқитувчиси Гулшод Янгибоева, ўқувчи-ёшлардан Асалой Камолбоева, Динора Дурдибоева, Улбўсин Хўжамуродовалар матбуотнинг ўз ҳаётларида тутган ўрни ва аҳамияти хусусида ўз фикрларини билдирдилар.

Учрашув якунида коллеж ёшларининг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб “Ёш мухбирлар” пости ташкил этилди ва 10 нафар ўқувчи-ёшлар “Ёш мухбирлар” постига аъзо бўлдилар.

 

Аллаёр Болтабоев, Амударё Агробизнес касб-ҳунар коллежи

директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: