"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

ИЖОДКОPЛАP ГАЗЕТХОНЛАP БИЛАН УЧPАШДИ

Газета – халқ ҳаётининг ойнаси. Унда инсонларнинг орзу-истаклари, келажакка ишонч ва умидлари, шу баробарида турмуш тарзига хос муаммолари акс этиб туради. Ижод аҳли халқ ичига кириб бориб, уларнинг талаб ва истакларини ўрганади, муаммолар ечимини топишда кўмаклашади. Чунки газета халқники, ижодкор журналистлар эса ана шу халққа маънавий-маърифий кўмакчидир.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган журналист Pобия Йўлдошева ва газетанинг суратчи-мухбири Маҳмуджон Шомуродовлар шу йилнинг 16 январь куни “Қангли” овулида бўлишиб, газетхонлар билан учрашдилар.

Очиқ мулоқот тарзидаги учрашув йиғилишида овул фаоллари, “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг иловаси “Менинг оилам” газеталарининг обуначилари иштирок этдилар. Учрашувда журналист Pобия Йўлдошева газета ижодкорлари томонидан амалга оширилаётган ишлар , таҳририятнинг ижодий режалари, газета обуначилари учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг обуначилардан Холбой Pажабов, Pаъно Аметова, Орзигул Абдуллаева, Гулора Ешмуродовалар “Тараққиёт кўзгуси” газетасида ёритилаётган мақолалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Айниқса, Аҳмад Нафасов қаламига мансуб шеърлар, Pобия Йўлдошеванинг “Қайнонанинг дил сандиғи очилганда”, “Кунлардан бир... Маҳаллада” рукнлари билан берилаётган тарбиявий мавзудаги мақолалар, ёшлар ижодига қаратилаётган эътибордан мамнун эканликларини изҳор этдилар. Шунингдек, обуначилар газета саҳифаларида “Қангли” овули ёшларининг ҳаётига бағишланган махсус саҳифа тайёрлаш, алоҳида қобилиятли ёшларнинг ижод намуналарини газетада ёритиш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Газетхонлар билан учрашув барчада ёрқин тассуротлар қолдирди.

Шерзод Тўраев, “Қангли” ОФЙ "Маҳалла посбони"

жамотчилик тузилмаси раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: