"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Ўқув-семинар аёлларни тадбиркорликка жалб этишга бағишланди (+видео)

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси туман Кенгаши томонидан аёл-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимини янада кучайтириш, тадбиркорлик кўникмаларини ошириш борасида қатор амалий ишлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Аёл-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Туман ҳокимлигида 17 январь куни ЎзЛиДеП туман кенгаши томонидан “Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш масалалари” мавзусидаги ўқув-семинари ҳам шу мақсадда ўтказилди. Ўқув-семинарда ЎзЛиДеПнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгашидаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Насиба Туремуратова ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Гавҳар Чимбойчиева, туман Иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Pашид Салаев, тумандаги тижорат банклари “Агробанк” , “Микрокредитбанк” , Халқ банки кредит бўлимлари бош мутахассислари, “Ягона дарча” маркази ходимлари, маҳалла маслаҳатчилари, тадбиркор аёл-қизлар иштирок этдилар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган ўқув-семинарни ЎзЛиДеП туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова олиб борди. ЎзЛиДеПнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Насиба Туремуратова семинар иштирокчиларига ҳар бир соҳадаги фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қиладиган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга қилган Мурожаатномаси тўғрисида ҳамда ЎзЛиДеПнинг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келаётганлиги, “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизлар ўртасида хунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, фермерликни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Ишбилармон аёл”, “Фермер аёл” каби лойиҳаларнинг аёл-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатларига жалб қилишда ижобий самара бераётганини, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётгани ва давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини ҳам айтиб ўтди.

“Гўзалой Маҳмуд қизи” МЧЖ раиси, ЎзЛиДепнинг туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раиси ўринбосари Гулбаҳор Қурбонбекова ўқув-семинарда мамлакатимизда жорий йилда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилиши, бундан унумли фойдаланган ҳолда фаолиятни кенгайтириш ва янги инновациялар киритиш лозимлиги ҳақида сўзлади.

Ўқув-семинар баҳс-мунозараларга бой бўлди. Туман Иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Pашид Салаев, “Ягона дарча” маркази, тижорат банклари мутахассислари тадбиркор аёл-қизларнинг қизиқтирган саволларига аниқ ва тўлиқ жавоб бердилар.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор аёл-қизларга ҳам зарур тушунчалар берилиб, йўл-йўриқ кўрсатилди.

О.Худойберганова.

 

Янгиликни бўлишинг: