"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

Саидбекнинг дадил қадамлари

Саидбек Қадамбоевнинг номи нафақат туманимиз, балки Қорақалпоғистон миқёсидаги шахмат спорти шинавандаларига яхши таниш. Ёшига нисбатан анча босиқ ва мулоҳазали бўлган Саидбек Қадамбоев шахмат тахтасида илк марта дона сурганида эндигина тўрт ёшга қадам қўйган эди. Неварасининг алоҳида қобилиятга эгалигини сезган буваси Одилбой Аллаберганов асосий вақтини Саидбек билан шуғулланишга бағишлади. Шахмат спорти бўйича тумандаги кўзга кўринган тренер Зафар Қурбонбоевга шогирдликка берди.

Саидбек қисқа вақт ичида туман шахмат спортининг юлдузига айланди. У илк марта ўзи таҳсил оладиган 56-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинчалик туман миқёсидаги мусобақаларда ўз тенгдошлари орасида ғолибликни қўлдан бермайдиган ҳақиқий шахмат юлдузига айланди.

Ўтган ўқув йилида бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари” уч босқичли спорт мусобақаларида ҳудудий, туман босқичларида биринчиликни қўлдан бермаган Саидбек Қорақалпоғистон Pеспубликаси чемпиони бўлди.

Янги йилда Саидбекка яна омад кулиб боқди. “Қишки таътилни спорт билан ўтказамиз!” шиори остида бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари” уч босқичли спорт мусобақаларининг ҳудудий ва туман босиқларида у яна фахрли 1-ўринни эгаллади ва мусобақанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олди.

- Шахмат – ақл гимнастикаси, - дейди Саидбек. – Қанча кўп шуғуллансангиз, шунчалик кўп нарсани билиб оласиз. Айниқса, хотирани мустаҳкамлашди шахматга тенг келадигани йўқ. Мустаҳкам хотира эса битмас-туганмас билимга элтувчи кучдир. Мен шахмат спортида ҳар кун бир янги қадам қўйиб яшашга интиламан.

Саидбек Қадамбоевнинг орзулари кўп. У келажакда дунё ёшлари билан беллашиш ниятида. Унинг эзгу орзуларига толмас қанот, қадамларига шижоат тилаймиз.

Pобия Йўлдошева.

Янгиликни бўлишинг: