"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Ҳаж ва Умра зиёратига бориш тартибига киритилган ўзгаришлар тарғиб этилди

Яқинда туманимиздаги Юсуф Эшон бобо жомеъ масжидида тўй-ҳашамларни ихчам ва тартибли ўтказиш, янгидан бунёд бўлаётган оилаларга ўз вақтида шаръий никоҳ ўқилишига эришиш, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги қарорига мувофиқ Ҳаж ва Умра зиёратига бориш тартибига киритилган ўзгаришларни тарғиб этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга туманимиздаги маҳаллалар имомлари, кўчабошчилар иштирок этишди. Улар Юсуф Эшонбобо жомеъ масжиди имом хатиби А.Матсафаев, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари М.Аҳмедова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Б.Аллабергенов, туман ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Ж.Йўлдошевларнинг кун тартибидаги мавзулар юзасидан маърузаларини тингладилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: