"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

“Кафолат” суғурта компанияси фаолиятига ишонч ортмоқда

Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси доирасида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакатда миллий иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида иқтисодиётда, молия, шу жумладан суғурта хизматлари бозорида ўзгаришлар ваисллоҳотлар ўтказиш кўзда тутилган. Бу ўз навбатида замонавий суғурта бозори инфартузилмасини ривожлантириш, рақобатни кенгайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, янги суғурта маҳсулотларини жорий этиш учун шароит яратишни назарда тутади.

Ўзбекистон Pеспубликаси иқтисодиётининг устувор тармоқларида фаолият кўрсатувчи корхона ва ташкилотларига ҳамда аҳолига махсус суғурта хизматларини тақдим этаётган “Кафолат” суғурта компанияси АЖ суғурта бозорида алоҳида ўринга эга.

2018 йилнинг 11 январь куни туман ҳокимлиги биносида 2017 йил 9 октябрдаги “Кафолат” суғурта компанияси АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилишди суғурталаш бўйича ихтисослаштирилган компания тузиш, саноат корхоналари ва қурилиш объектларини барча таваккалчиликлардан суғурталашни таъминлаш мақсадида замонавий талаблар ва суғурта операциялари бўйича халқаро стандартларга жавоб берадиган махсус суғурта маҳсулотларини тақдим этиш, инвестиция лойиҳаларини суғурталаш, аҳолининг суғурта ва суғурта ташкилотларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда суғурта бозорини янада ривожлантиришга қаратилган вазифалар ҳақида сўз юритилди. Йиғилишда “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлими “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раҳбарлар, тумандаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларираислари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқитуман Кенгаши масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Pеспубликаси “Кафолат” суғурта компанияси раҳбари Саидолим Насриддинов, Компаниянинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси филиали раиси Баҳодир Эсонқулов, ҳудудларни ривожлантириш Депортоментидан Зафар Алимов ҳамда туман ҳокими Султонбой Йўлдошевлар суғурта бозоридаги янгиликлар, “Кафолат” суғурта компанияси АЖнинг муҳим фаолият йўналишлари ҳақида йиғилиш иштирокчиларига кенг тушунчалар бердилар.

P.Йўлдошева.

Pеклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияга эга.

Янгиликни бўлишинг: