"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИ ЯХШИ ЙЎЛГА ҚЎЙГАН МАҲАЛЛА PАИСИ ТАҚДИPЛАНДИ

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб номланган 2017 йилда маҳалла тизими ходимлари зиммасидаги вазифалар салмоғи янада ортди.

Манғит шаҳридаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Pажабова йил давомида маҳалла аҳли, айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек ёш оилалар билан доимий мулоқот олиб боргани боис , кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди. Йил давомида бевосита оила муаммоларига бағишланган жонли мулоқот тарзидаги маданий-маърифий тадбирлар ўтказилишига йиғин раисининг шахсан ўзи бош-қош бўлди. Ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида маҳалла офисида “Маҳалла кутубхонаси” ташкил этилди. 10 та оилада ажрашишларнинг олдини олишга эришилди. Маҳалла ҳудудидаги ўқув муассасалари, идора ва ташкилотлар, хусусий корхоналар раҳбарларининг вақти-вақти билан ҳисоботларини тинглаб бориш, оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

- 2017 йил давомида умуман оилавий ажрашишлар бўлмади, - дейди Зебо Pажабова. – Маҳалламизда “Қайноналар мактаби” фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар бир оила доимий назоратда.

Маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳаётини изга солиш, ҳар бир оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга алоҳида эътибор билан қаратилади. Ўтган 2017 йил давомида 75 та оилага моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. 2 та оила эса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кўмаги билан 4 фоизли имтиёзли кредит, 3 та оила маиший техника анжомлари соҳиби бўлишди. 3 нафар аёл-қиз эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

“Янгиобод” маҳалласи аҳли ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар , маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатидаги ташаббускорлик фаолияти, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳалла институтини янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Pажабова Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Pеспублика Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

- Маҳалла – ҳар биримиз учун оиламиз каби муқаддас, - дейди Зебо Pажабова. – Сабаби фарзандларимиз хулқ-атвори оиладан кейин маҳалла муҳитида шаклланади. Маҳалла ҳаёти тинч, осуда, фаровон бўлса, фарзандларимиз етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишади.

Суратда: “Янгиобод” МФЙ раиси Зебо Pажабовага Амударё туман ҳокими муовини, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова фахрий ёрлиқ топширмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: