"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Ватанни асраш - ҳар бир инсоннинг бурчи

Манғит шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактабида 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган адабий-бадиий тадбир шундай номланди. Мактабнинг 8-синф ўқувчилари томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда ўқувчилар Миллий Армиямизнинг қудрати ва салоҳияти, ҳарбий зобит ва аскарларга яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз Мудофаа тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар мазмун-моҳияти ҳақида ўзлари тайёрлаган маърузалари билан қатнашдилар. Ҳарбийларни мадҳ этувчи шунингдек, Она Ватанга муҳаббат, дўстлик ва тинчлик, миллатлараро тотувликни мадҳ этувчи шеърлардан ўқидилар.

Бўлиб ўтган тадбир ўқувчиларда чуқур таассурот қолдирди.

Марям Юсупова, 31-мактаб ўқитувчиси

Янгиликни бўлишинг: