"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

ЭНГ ЯХШИ БИЛБОPД (БАННЕP) ТАНЛОВИДА ҚАТНАШИНГ ВА ҒОЛИБ БЎЛИНГ!

Бундан бир ой аввал, 2017 йилнинг 1 декабрь санасида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Дастурини амалга ошириш доирасида сайёҳларни кенг жалб қилиш мақсадида мамлакатимизнинг 8 та минтақаси учун энг яхши баннер дизайнини яратиш бўйича танлов эълон қилинган эди. “Миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилиш” Давлат унитар корхонаси ташаббуси ва Ўзбекистон Pеспубликаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбариятининг қарори билан ташкил этилган танловнинг дастлабки энг яхши дизайнерлик ғолиблари аниқланди Янги йил байрами арафасида Турзимни ривожлантириш давлат қўмитаси биносида 7 нафар рассом ва дизайнерга мукофотлар топширилди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” Миллий дастури доирасида энг ёрқин баннер дизайнини яратиш бўйича танлов 2018 йилнинг 15 январигача давом этиши белгиланган. Ушбу танловда барча қизиқувчилар, шу жумладан туманимизда яшаб ижод этаётган рассом ва дизайнерлар ҳам юқоридаги мавзу бўйича ўз ижод намуналари билан иштирок этишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, танлов бўйича барча маълумотларни www.uzbekturizm.uz. сайтидан олиш мумкин.

 

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: