"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Қонликўл туманида «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Қонликўл тумани 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида, 14-январь «Ватан ҳимоячилари куни» Ўзбекистон Pеспубликаси Қуролли кушларининг қабул этилганлигининг 26 йиллигига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин биринчи Президентимиз И.А.Каримов кўрсатган принципиал позицияси, сиёсий ишчанглиги туфайли, миллий армиямизга асос солиниб, 1992 йил 14-январь куни юртимизда жойлашган барча ҳарбий структуралар Ўзбекистон Pеспубликасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилиб 26 йилдан буён тарихий кун сифатида белгиланиб келинмоқда.

Бугунги кунда миллий армиямиз юртимизнинг мустақиллиги, худудларнинг хавфсизлиги, чегераларимизнинг қўл қатилмаслиги, халқимизнинг тинч ва асойишта турмушининг ишончли муҳофозаси, минг-минглаган фарзандларимиз учун чин маънодаги мардлик, фидойилик, ватанфарварлик мактабига айланиб, ушбу соҳадаги эришган энг катта ютуқларимиз ҳисобланади. Бу ҳақийқатни юртимиздаги барча ота-оналар, халқимиз шараф билан миннатдорчилик ила тан олиб, оналар ўз фарзандларини «Менинг уғлим – ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади» деган катта ишонч ва шараф тўйғуси билан Ватан ҳимоячилари сафига ҳарбий хизматга кузатишмоқда.

Тадбирда, Ўзбекистон Pеспубликаси Ёзувчилар ижодий уюшмасининг раҳбари, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Муҳофаза ишлари бўйича жамаотчилик кенгаши аъзоси С.Ҳакимов, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети доценти P.Мўйтов, «Еркин Қарақалпақстан» - «Вести Қаракалпақстана» газеталарининг бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Муҳофаза ишлари бўйича жамаотчилик кенгаши аъзоси К.Pеймов, Қорақалпоғистон Pеспубликасига хизмат кўрсаткан артистлари С.Узақбаев, Ж.Бекбергеновалар иштирок этди.

Тадбир давомида республикамизга таниқли санъат усталари билан туман маъданият соҳаси ходимларининг концерти тақдим этилди.

(Фото - ЎзА)

Янгиликни бўлишинг: