"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

Амударёлик ўқувчилар Нукусга саёҳатга боришди

Муҳтарам Презиентимиз ташаббуслари билан эълон қилинган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида мамлакатимизда ички туризм йўналиши кундан-кунга ривожланмоқда. Бу умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари талабаларининг қишки таътил кунларини мазмунли ўтказишларида муҳим омил бўлди.

Туман ХТМФМТТЭ бўлимига қарашли 11-сонли, 46-сон ҳамда 15-сонли мактабларнинг 120 нафар ўқувчилари учун ҳам мароқли саёҳат уюштирилди.

Ўқувчилар республикамиз пойтахти Нукус шаҳрида саёҳатда бўлдилар. Улар Савицкий номидаги ўлкашунослик музей экспонотлари, Дўстлик канали бўйида барпо этилган истироҳат манзиллар Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаби , шоир Бердақ номидаги музей билан яқиндан танишдилар. Нукус шаҳрининг диққатга сазовор жойларини бориб кўрдилар.

Шунингдек, 60 нафар халқ таълими тизими ходимлари учун тарихий Хива шаҳрига ҳам саёҳат уюштирилди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.   

Янгиликни бўлишинг: