"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

АСКАP ОНАСИ БЎЛИШ – ШАPАФ

Ўғлим Ҳасан Ҳайитбоев акаси Отабек сингари ҳарбий бўлишни ёшлигидан орзу қиларди. Интилиши ва қизиқувчанлиги сабабли барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, 2017 йилда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Мана, 1 йилдан бери йигитлик бурчини шараф билан адо этмоқда.

Тўғриси, 1 йилдан бери ўғлимни жуда соғинган эдим. Яқинда Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар кенгаши ва Мудофаа вазирлиги томонидан аскар оналар учун ташкил қилинган онлайн видеомулоқотга таклиф қилинганимни эшитиб, жуда қувондим.

Нукусда бизни тантана билан кутиб олишди. Видеомулоқотда ўғлимни тенгдошлари қаторида ҳарбий либосда кўриб, қалбим ғурур ва ифтихорга тўлди. Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташаккурнома тақдим қилинганида эса бу ғурур ва ифтихорим икки карра ошди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча аскарларни, ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оналарини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Бахтимизга омон бўлинг, азиз фарзандларим, Ватан посбонлари!

Тозагул ХЎЖАМУPОТОВА, Манғит шаҳри, Гулзор маҳалласи.

(Фото - ЎзА)

Янгиликни бўлишинг: