"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

Амударё туманида янги хусусий клиника иш бошлади

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Амударё туманининг “Тошёп” овули ҳудудида “Амударё шифо мед” хусусий клиникаси иш бошди.

Клиникада аҳоли саломатлигини қайта тиклаш, касалликларга чалинишнинг олдини олиш борасида малакали тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган, олий тоифали шифокорлар хизмат кўрсатади. Шунингдек, хориждан келтирилган тиббий ускуналар беморлар хизматида.

Кореяда ишлаб чиқилган кўп функцияли муолажа ускунаси воситасида умуртқа поғоналари касалликлари, остерохондроз, диск чурралари, невритлар, турли хил яллағланишлар, бўқоқ касаллиги, буйрак касалликлари, семизликка қарши муолажалар олиб борилади. Шунингдек, юқори нафас йўллари, оғиз, томоқ, бурун, қулоқ, сурункали касалликлари замонавий ускуналар ёрдамида даволанади. Умуртқа поғоналари кассаликлари, нерв мушаклари ва шамоллашни юқори ҳамда паст чостотали электр токи ёрдамида даволаш йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, игна санчиш, уқалаш, парафин, дарсанвал каби жиҳозлар ёрдамида ҳам даволаш ишлари амалга оширилади.

Клиникада муолажаларни олиб бориш учун барча шароитлар яратилган.

Манзил Амударё тумани, “Тош ёп” овули, 76-сонли ўрта мактаб ёнидаги собиқ “Олмазор” қишлоқ врачлик пункти биноси.

Мурожаат учун телефонлар:

+998 91 371-80-74, +998 97 353-52-00.

(Pеклама ҳуқуқи асосида)

(Фото: kliniki.uz)

Янгиликни бўлишинг: