"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ХУДОЙБЕPДИ ТЎХТАБОЕВ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНДИ

Ўсиб келаётган ёш авлодни китобхонликка кенг жалб қилиш, улар қалбида мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида 8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев асарларини ўрганамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Айни кунларда 85 ёшга тўлган болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ижодига бағишланган мазкур давра суҳбатида ўқувчилар ёзувчи қаламига мансуб “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девни қувиб”, “Жаннати одамлар”, “Қуёнлар мамлакати”, “Мунгли кўзлар”, “Қасосокорнинг олтин боши” каби асарлар қаҳрамонлари ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Айниқса, 5-синф ўқувчиларидан Ирода Нуруллаева, Ҳлкарой Собирова, Наргиза халиллаева, 6-синф ўқувчиларидан Нилуфар Бозорбоева, Шаҳзод Сафарбоевлар Худойберди Тўхтабоев асарларининг ҳақиқий билимдонларигина эмас, балки тарғиботчилар эканликларини ҳам намоён этдилар.

Машҳура Ҳайитбоева, 8-сонли ИДУМ ўқувчиси.

(Фото - http://uzbekistonovozi.uz)

Янгиликни бўлишинг: