"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Амударёлик ҳожилар ҳақида китоб чоп қилинди

"Амударёлик ҳожилар". Манғит шаҳрида яшовчи Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ ўқитувчиси, тарихчи ва исломшунос, халқ таълими фахрийси Қодирберган ҳожи Жумамурод ўғлининг “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган навбатдаги асари шундай номланади.

Ўзининг тарихий мавзудаги “Амударёлик зиёкорлар”, “Амударёда касб-ҳунар таълимининг юзага келиши”, “Умрим манзиллари”, “Жайхун фарзандлари”, “Манғитлик ҳофиз” каби тарихий-автобиографик ҳужжатли қиссаларни ҳамда услубий рисолалари билан туман маънавий ҳаётига катта ҳисса қўшган Қодирберган ҳожи Жумамурод ўғлининг “Амударёлик ҳожилар” китоби кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Китоб икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида мустақиллик йилларида муқаддас Ҳаж зиёратини адо этган амударёлик ҳожилар ҳаёти ва фаолияти, ҳаж таассуротлари жой олган. Китобнинг иккинчи қисми “Мўъмин кишининг орзуси” деб номланган ва унда муаллифнинг муқаддас Ҳаж зиёратидан олган таассуротлари баён этилган.

Шунингдек, китобдан тасаввуф ва тариқат илмининг донишмандлари ҳаётига оид ҳикоялар, ҳикматлар ҳам жой олган.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: