"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

Туманлардаги мактабгача таълим муассасаларида тўлов миқдори оширилдими?

Мамлакатимизда Президент Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли қарорга кўра, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар томонидан тўланадиган бадал оширилди. 2018 йил учун деб белгиланган тўлов миқдори ва тартиби 2017 йилдагидан ўзгартирилди.

Pеспубликамизда мактабгача таълим муассасалари беш ва олти кунлик хизмат кўрсатувчи муассасалар тарзида ажратилган. Тўловлар шунга кўра ва таълим муассасаси жойлашган ҳудуд, болаларнинг қатнов вақтлари давомийлиги, ҳар оиладан қанча бола қатнашига қараб белгиланди. Шунингдек, Тошкент шаҳри, вилоятлар маркази, вилоятга бўйсунадиган шаҳарлар, туман марказлари ва бошқа ҳудудлар учун алоҳида тўлов миқдорлари кўрсатилди.

Қарорда мамлакатимизда айрим худудларда мактабгача таълим муассасаларига тўланадиган ойлик тўлов икки баравар кам миқдорда қабул қилиниши ҳам маълум қилинган. Шунга кўра, Қорақалпоғистон Pеспубликасида ҳам мактабгача таълим муассасаларида тўлов кўрсатилганидан икки баравар кам миқдорда қабул қилинади.

Бизнинг Амударё туманимизда 37 та боғча бўлиб, улар асосан олти ишчи куни давомида, 10 соат аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Қарорда туман марказларида жойлашган ва олти кунлик иш ҳафтасида 4-5 соат давомида оиладан якка қатнаётган бола учун 17 000 сўм, бирдан ортиқ бола учун эса 12 000 сўм; 9 соат давомида якка бола учун 101 000 сўм, бирдан ортиқ бола учун 76 000 сўм; 10,5 соат давомида якка бола учун 137 000 сўм, бирдан ортиқ бола учун 102 000 сўм; 12 соат давомида якка бола учун 156 000 сўм, бирдан ортиқ бола учун 117 000 сўм; 24 соат давомида якка якка бола учун 165 000 сўм; бирдан ортиқ бола учун 124 000 сўм қилиб белгиланган.

Туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида мана шу кўрсатилган тўловлар икки баравар кам миқдорда ота-оналардан қабул қилиниши жорий этилди. Яъни асосан 6 иш куни давомида, 10 соат аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган туманимиздаги таълим муассасаларида оиладан якка бола қатнаса, 68 500 сўм, бирдан ортиқ бола қатнаса 51 000 сўм миқдорида ота-оналардан тўлов қабул қилинади.

 

Солия Бобожанова,

туман давлат мактабгача таълим бўлими шўъба мудираси.

Янгиликни бўлишинг: