"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

Обуначига китоб совға қиламиз!

2017 йилнинг сентябрь ойида “Тараққиёт кўзгуси” газетасида “Обуначига китоб совға қиламиз!” акцияси эълон қилинган эди.

Акция шартига кўра, “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг иловаси “Менинг оилам ”газеталарига 2018 йил учун якка тартибда, 1 йилга обуна бўлган уюшмаган аҳоли вакилига кафолатланган совға – 2 дона китоб ҳадя қилинади.

Манғит шаҳридаги А.Навоий номли маҳалла, Гулистон кўчаси, 82-уйида яшовчи газетхон Ердош Давлетов акцияда иштирок этиб, газетага 12 ойга (йиллик обуна баҳоси 90 000 сўм) обуна бўлди ва газета таҳририяти томонидан 2 та китоб билан тақдирланди.

Ҳурматли юртдошлар! Сиз ҳам акциямизда иштирок этинг ва китоб совғасини олишга муваффақ бўлинг!

Акция 2018 йилнинг 20 январигача давом этади.

Газета таҳририяти.

 

Янгиликни бўлишинг: