"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

АPАФАДА

Инсон феъли қизиқ азалдан

Ҳар нарсага белги қўяди.

Pежалари зафарли битса,

Буни шу белгига йўяди.

 

 

Ўзи йиғиб дақиқаларни

Кун, ойларни йилга қилиб жам.

Ўтган умрин қилиб сарҳисоб,

Йил сўнгида қилади байрам.

 

Мана бугун келди ўша дам:

Биз янги йил остонасида.

Дилдан тилга кўчар тилаклар,

Қутлуғ байрам баҳонасида.

 

Ўтган йилдан кўнгил хотиржам,

Pўёб бўлди орзу-ниятлар.

Энди олға чорлар ҳаммани,

Берилган йўл, имкониятлар.

 

Агар кимки бўлса тадбиркор,

Юрагида бўлса олов, чўғ.

Қилмоқ учун фаол ҳаракат,

Олдларида ҳеч бир тўсиқ йўқ.

 

Тафаккурга эга инсоннинг,

Хаёлига йўқдир ниҳоя,

Энди четда қолмайди ҳеч бир,

Янги фикр, ҳар янги ғоя.

 

Шу сабабдан қайси соҳада,

Қийин кечса иш жараёни.

Янги усул, техника билан,

Ошиб борар инсон имкони.

 

Бу замона талаб қилган ҳол,

Фурсат ўзи қилмоқда огоҳ:

Зое кетган ҳар соат –увол,

Бекор турмоқ – энг оғир гуноҳ.

 

Шундай экан Янги йилда ҳам,

Бахтин кўзлаб ҳар бир инсоннинг.

Оширайлик бутун дунёда,

Нуфузини Ўзбекистоннинг!

 

Юрт нафини мақсад деб билган,

Ҳар бир инсон доим бор бўлсин.

Юртбошимиз қўллаб доимо,

Яратганнинг ўзи ёр бўлсин.

Аҳмад Нафасов, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

 

Янгиликни бўлишинг: