"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

Амударёда 2017 йил давомида 9 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланди

Мамлакатимизда ўтган бир йил мобайнида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Йил давомида ички ишлар ходимларига ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби вазифаларини ўз вақтида бажаришлари учун кенг имконият ва қулайликлар ҳам яратиб берилди.

Берилган имкониятлардан самарали фойдаланаётган туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 2017 йил давомида туман ҳудудида тезкор хизматни яхшилаш, сиёсий-ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, диний экстремизм ва унинг турли кўринишларига қарши курашиш борасидаги вазифаларни вақтида ва сифатли бажаришга ҳаракат қилинди. “Тозалаш”, “Антитеррор”, “Спитамен”, “Арсенал”, “Орият” каби тадбирлар ёрдамида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги ишлар самарадорлиги оширилмоқда.

Тумандаги жиноят қидирув йўналишидаги жиноятларнинг ўта оғир турлари 58,3 фоизга, қасддан одам ўлдириш 66,6 фоизга, товламачилик 75 фоизга, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 48,1 фоизга, маст ҳолдаги шахслар томонидан содир этилган жиноятлар 42,8 фоизга, аёл-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 55,5 фоизга камайишига эришилди. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида 2017 йилнинг охирига қадар қидирув эълон қилинган 9 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланди. Шунингдек, гиёҳвандлик ва унга қарши кураш бўйича олиб борилган ишлар натижасида бу борадаги жиноятлар ҳам камайишига эришилди.

Тумандаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича имконият борича ҳаракат қилиб, халққа хизмат кўрсатиш биз ички ишлар ходимлари учун бурч ҳисобланади. Эл-юртга хизмат қилиш, жамият ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга доим масъулмиз. Зеро, Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, бизнинг вазифамиз ва бизга халқимиз, давлатимиз томонидан қўйилган “Ягона ва энг қаттиқ талаб – бу фуқароларнинг қонуний манфаатларига хизмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ҳолатда қаттиқ ҳимоя қилишдан иборат”.

Азиз ҚУPБОНИЁЗОВ, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, майор.

Янгиликни бўлишинг: