"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

2017 йилда Амударёда таълим тизимида қандай ўзгаришлар рўй берди?

Барча замонларда ҳам келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб, вояга етказишга интилиш халқимизнинг миллий хусусияти бўлиб келган ва бу хусусият мустақиллик даврига келиб давлатимизнинг энг устувор сиёсатига айланди.

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрь кунги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра 2017-2021 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тасдиқланди. Яқин 5 йил ичида туманимизда 15 та МТМ биноларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. 10 та МТМ биноси капитал реконструкция қилинади ва янгидан қурилади. 5 та муассаса биноси капитал таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланади. Ушбу мақсадлар учун 11,6 млрд. сўм бюджет маблағлари ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 2018 йилда давлат-хусусий шериклик асосида 10 та МТМ биноси янгидан қурилади.

2017 йилда 3-сонли МТМ биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда “Бўзёп” овулидаги 77-сонли мактаб биноси капитал реконструкция қилинди. Қангли овулидаги 79-сонли мактабга 40 ўринли, “Намуна” маҳалласи ҳудудидаги 78-сонли мактабга 80 ўринли, “Юқори қишлоқ” маҳалласи ҳудудидаги 81-сонли мактабга 60 ўринли, “Бешовул” маҳалласидаги 82-сонли мактабга 120 ўринли қўшимча ўқув бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

2017 йилда “Дўрман” овулидаги 20-сонли, Амир Темур номли овулдаги 25-сонли, “Босув” маҳалласидаги 26-сонли мактабларда ва “Аёқчи” маҳалласидаги 29-сонли МТМда тўлиқ капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

2017 йилда йилида 9-синфлар ўқувчилари ўртасида 21 та фан бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида туманимиз мактабларидан жами 43 нафар билимдон ёшлар муваффақиятли иштирок этиб, улардан 9 нафари совринли ўринларни эгаллашди. Совринли ўринлар бўйича амударёлик ўқувчи-ёшлар Pеспублика миқёсида 3-ўрин соҳиби бўлдилар. 35 нафар болалар эса «Билимлар беллашуви»нинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида юқори натижаларга эришдилар.

Ҳозирда туман халқ таълими тизими тасарруфидаги ўқув муассасаларида салкам 800 та фан тўгараклари ташкил этилган бўлиб, мазкур тўгаракларга 19 ярим минг нафарга яқин ўқувчи-ёшлар жалб қилинган. 154 та спорт секцияларида 3028 нафар ёшлар ўзлари қизиққан спорт турлари билан шуғулланишмоқда.

“Умид ниҳоллари - 2017” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон ҳудудий ва финал босқичларида 200 нафар ўқувчи-ёшлар спортнинг 15 тури бўйича муваффақиятли иштирок этиб, спортчиларимизнинг аксарияти совринли ўринларни эгалладилар. Шахмат бўйича 3 нафар иштирокчи 1-ўрин, 1 нафари 3-ўринни, бокс бўйича 3 нафар спортчи 2-ўринни, 5 нафари эса 3-ўринни эгаллаган бўлишса, оғир атлетика, стол тенниси, енгил атлетика ўзбек жанг санъати, бадиий гимнастика, дзю-до, кураш, белбоғли кураш спорти бўйича янада юқори натижалар қўлга киритилди.

2017-2018 ўқув йилида туманимиздаги 73 та мактабларда 10-синфлар қайта ташкил қилиниб, ўқувчи-ёшлар таълимнинг кейинги босқичини умумтаълим мактабларида давом эттириш имкониятига эга бўлдилар.

Болалар спортини ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар доирасида туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 20 та тури бўйича 164 та тўгараклар мунтазам фаолият олиб бормоқда.

Мазкур тўгаракларда шуғулланувчи ўқувчи-ёшлар сафи бугунги кунда 2200 нафардан ошди. 6 та мактабда ташкил этилган махсус ахборот-ресурс марказларининг аъзолари сони 4671 нафарга етди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА тайёрлади.

Янгиликни бўлишинг: