"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Қишлоқларда фаолият юритувчи якка тадбиркорлар камроқ солиқ тўлайди

Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларга асосан 2018 йил 1 январдан якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга пасайтирилди ва тадбиркорлик субъектларини фаолият кўрсатаётган жойига қараб табақалаштириш кенгайтирилди. Бу ҳақда Амударё туман давлат солиқ инспекцияси хабар бермоқда.

Масалан, амалда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун қатъий белгиланган солиқ миқдори Тошкент шаҳри учун энг кам иш ҳақининг 10 баробари ва вилоятлар марказларида 6,5 баробари миқдорида белгиланган бўлса, 2018 йилда тегишлича 7 баробари ва 5 баробари миқдорида белгиланмоқда, яъни ўртача 30 фоизга камаймоқда.

Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқни табақалаштиришда “бошқа аҳоли пунктлари” тоифаси киритилди.  Эндиликда Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ҳамда бошқа шаҳарлардан ташқари бошқа барча аҳоли пунктларида фаолият юритувчи якка тадбиркорлар мазкур тоифага киритилади. Улар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари сезиларли даражада камайтирилди.

Масалан, Амударё тумани бўйича Манғит шаҳридан ташқари бошқа барча аҳоли пунктларида озиқ-овқат товарларини сотиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тадбиркорлар энг кам иш ҳақининг 2,5 баробари миқдорида (илгари 3 баробари миқдорида эди) қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: