"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Амударёда Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси ўрганилмоқда (+видео)

 

Муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимиз тарихида илк бор 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси бутун юртимиз фуқароларининг кўнглини тўлқинлантирди, эртаги кунга ишончини янада мустаҳкамлади, шу азиз гўшамизнинг  ободлиги, фаровонлиги йўлида фидойи меҳнат қилиш иштиёқини кучайтиртирди.

Айни кунларда ҳам Мурожаатнома халқимиз томонидан ўқиб ўрганилмоқда, қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Шу йилнинг 5-6 январь кунларида туманимизнинг барча ҳудудларида юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан ссеминар-тренинглар ўтказилди.

Илк семинар-тренинг Манғит шаҳрининг Ойбек, Бўстон, Навоий номли, Чордара, Дурунки, Бойовул маҳаллалари фуқаролари ва фаолларини қамраган ҳолда 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби томошалар залида бўлиб ўтди.

Шунингдек бундай тадбирлар Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида, Манғит Иқтисодиёт коллежида, Агробизнес касб-ҳунар коллежида, Амударё транспорт касб-ҳунар коллежида, Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида, Қиличбой овул фуқаролар йиғини мажлислар хонасида, Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи мажлислар хонасида ҳам бўлиб ўтди.

Замонавий ахборот технологиялари воситасида ўтказилган семинар тренингларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, “Маънавият ва маърифат” маркази масъул ходимларидан ташқари Нукус Давлат педагогика институти ўқитувчилари Ўринбой Юсупов, Асқар Абатов, шунингдек Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти ўқитувчиси Pавшан Исаевлар иштирок этишиб, мазмунли ва мароқли маърузалар қилдилар.

Семинар –тренингларда иштирок этган овул ва маҳаллалар фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан жавоблар олдилар.

Ўтказилган тадбирлар фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим қадам бўлди.  

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: