"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Амударё туманида 41 нафар пенсионер шифокорлар меҳнат қилишмоқда

Якунланган йилнинг 29 декабрида мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокор пенсионерларга пенсиялари тўлиқ миқдорда берилади.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорларнинг таъминланганлигини яхшилаш мақсадида қабул қилинган қарор туманимиздаги тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган пенсионерларни келгусида ҳам ўз фаолиятини давом эттиришга ундаса, ажаб эмас.

Амударё туманида 41 нафар пенсионер шифокорлар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг 2 нафари Афғон уруши иштирокчиларидир.

Шунингдек, “Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг айрим тоифаларига қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Юртбошимизнинг 2017 йил 28 декабрдаги Фармонига мувофиқ, Фахрий унвонларга эга меҳнат қилувчи пенсионерлар ҳам эндиликда пенсия пулини тўлиқ миқдорда оладилар.

Юксак касбий маҳоратга, малакага эга пенсионер шифокорларнинг ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришга рағбатлантирилиши, шубҳасиз халққа тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: