"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

2017 йилда Амударёда салкам 39 млрд. сўмлик 250 лойиҳа ишга туширилди

Амударё туманини 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сервис ва хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича манзилли Давлат дастурига киритилган 250 та лойиҳалар ишга туширилди. Мазкур лойиҳаларга қиймати 38 млрд. 923 млн. сўмлик инвестициялар жалб қилинди. Шунинг 15 млрд. 537 млн. сўми лойиҳа ташаббускорлари маблағи, 23 млрд. 386 млн. сўми эса тижорат банклари кредитларидир. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши туфайли 896 та янги иш ўрни яратилди.

2017 йилда ташкил этилган “Аму-Шоҳжаҳонгир” МЧЖ, “Манғит қурилиш маркази” МЧЖ, “Jayxun gold tex” МЧЖ корхоналарида, шунингдек, фаолият юритаётган МЧЖ шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонасини кенгайтириш ҳисобига экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилиши режалаштирилган.

2017 йилда саноат соҳасида 38 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 107 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 102 та лойиҳа амалга оширилди.

2018 йилда тумани бўйича мавжуд корхоналарнинг тўла қувватларда ишлашини таъминлаш баробарида 136 та янги лойиҳаларни амалга ошириш ва 553 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда. Бу лойиҳаларга жами 89,417 млрд. сўмлик инвестициялар жалб қилинади. Шунинг 47,930 млрд. сўми тижорат банклари кредитларидир.

Янгиликни бўлишинг: