"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

МАНFИТ ВА МАНFИТЛИКЛАP ТАPИХИНИ БИЛАСИЗМИ?

Туркий халқларнинг энг улкан бўғинларидан бири бўлган Манғит қабиласи ва Манғит уруғи, Манғит қалъасининг пайдо бўлиши ва Манғит арна каналининг қазилиши тарихига оид бирмунча ёзма тарихий манбалар мавжуд. Pус тарихчиси А.Ю.Якубовскийнинг ёзишича, “Олис йиллар давомида қабилалар ўртасидаги ўзаро урушлар натижасида фақатгина “Манғит” ва “Қўнғирот” қабилаларигина ўз бутунликларини сақлаб қола олганлар. Улар XII аср давомида Дашти Қипчоққа келиб ўрнашганлар. XIII-XIV асрларда эса Манғитларнинг катта қисми Волга ва Урал дарёлари оралиқларига бориб жойлашадилар. Шу даврларда улар Манғит Ўрдасини ҳам ташкил этишга эришган. Кейинчалик, XV асрда “Катта нўғай” Ўрдаси таркибига кирган ва ХV аср бошларидан ўзбек халқининг тарихида муҳим роль ўйновчи энг йирик жанговар қабилалардан ҳисобланган. 1428-29 йилларда кўчманчи ўзбек қабилаларининг хони ҳам Манғитлардан бўлган, ҳатто, Жанубий-Fарбий Сибирь каби улкан ҳудудларни босиб олган Абдулхайрхоннинг зафарли юришларида қатнашиб, унинг улуғ хон бўлиб кўтарилишида ҳам катта ҳиссаларини қўшганлар. Манғит қабиласининг баъзи уруғлари, дастлаб Ўрта Осиё ҳудудларига, қисман ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларига, XVI аср бошларида Хоразмнинг унумдор ерларига кўчиб келишиб, Мовароуннаҳрда қадимдан яшаб келаётган ўтроқ ўзбек қабилаларининг маданий таъсири остида ўтроқ халққа айланганлар”.

Fазал мулкининг султони, улуғ шоир ва атоқли давлат арбоби ҳазрат Алишер Навоий ўзининг “Садди Искандарий” достонида Манғитларга тўхталиб ўтган. Бу – ўтмишдаги аждодларимиз руҳларига, қолаверса, биз манғитликларга нисбатан маънавий шарафдир.

Бундан ташқари, Хоразмда “Оталиқ канали” – Манғит арна қазилмасидан анча илгари, 1660 йилларда, Анушахон даврида (Абул Ғозийхон ўғли) ҳозирги Манғит шаҳрининг атрофларига Хива хонининг махсус рухсати билан Манғит қабиласи уруғларидан 16 та уруғ оилалари билан кўчиб келиб, жойлашганликлари ҳақида тарихий манбаларда сўз юритилади. “Тўқ Манғит”, “Кескич Манғит”, “Тубулға Манғит”, “Бургутли Манғит”, “Эчбуға Манғит”, “Қоракўл Манғит”, “Жавалоқ Манғит”, “Ушоқ Манғит”, “Оғадил Манғит”, “Мартаба Манғит”, “Есабий Манғит”, “Нуримбий Манғит”, “Мусофир Манғит”, “Қайсар Манғит”, “Кўк ўзак Манғит”, “Қоработир Манғит” уруғлари XVII асрнинг ўрталарида ҳозирги Манғит шаҳрига ва унинг атрофларига кўчиб келиб, ўтроқлашиб қолган.

Айнан шу маълумотларни Хоразм тарихчилари Мунис ва Баёнийлар  ҳам ўз асарларида қайд этишган. Кейинчалик Манғитларнинг кўпчилиги шу ерларни Ватан тутиб, қатъий ўрнашиб қолганликлари натижасида Манғит қалъаси вужудга келиб, бу ҳозирги Амударё туманининг маркази бўлган Манғит шаҳри ҳисобланади.

Юқоридаги манбалардан ташқари, атоқли рус шарқшунос олими, академик В.В.Бартольднинг асарларида аниқ кўрсатилишича, Манғит уруғига мансуб аҳоли томонидан 1800 йилларга келиб “Оталиқ канал”и қаздирилгач, унга Манғит арна деб ном берилиб, арна бўйига жойлашган Манғит қалъаси номи эса турли манбаларда аниқ кўзга ташлана бошлайди.

Манғитлик кексаларнинг айтишларига қараганда, шаҳарда 16 та уруғ номига ўн олтита кўча ташкиллаштирилган ва ҳар бир уруғ оилалари алоҳида тартиб-қоида бўйича жойлашганлар. Pоссиялик тарихчи олим В.В.Григорьев 1850 йилларда сув йўли билан кемада келиб Манғит, Қипчоқ қалъаларида бўлган. Унинг ёзишича, шаҳар Манғит арнанинг чап қирғоғига жойлашган. Дастлабки даврларда Манғит арна каналининг эни 20-30 метрни ташкил этган. Амударёнинг “Тошсоқа”сидан ўтиб, бу ерга савдогарлар кемаларда туз ва турли хилдаги истеъмол моллари келтирганлар. Манғит арна канали қадимда бизнинг ҳудудларимиздан ўтиб, арнанинг 18 км. қисми қардош Туркманистон Pеспубликасининг Қуббатоғ тумани ҳудудларигача оқиб борган.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудида Манғитлар XVII-XVIII асрларда асосан икки жойда яшаганликлари тўғрисида ёзма манбаларда маълумотлар бор. Уларнинг дастлабки биринчи гуруҳи ҳозирги “Оқманғит” (Нукус тумани ҳудудида), Шох - Темир - Қўнғирот оралиғида яшаган бўлиб, Амударёнинг Қорабойли деб аталган тармоғи бўйида ҳам Манғит деган қалъа бўлган. Манбаларга кўра, ҳозирги “Оқманғит” посёлкаси ўрнида бўлса, эҳтимол.

Манғит қалъаси фуқаролари Бухоролик Жонмурод иноқ ва Муҳаммад иноқлар билан келишган ҳолда ва биргаликда Хива хони Абулғозий Сонийнинг рухсатлари билан 1797-1799 йилларда “Оталиқ канали”ни қаздиргач, имкон қадар Манғит уруғларининг қолган-қутганларини Хива хонининг энг нуфузли кишиларидан бўлган Жонмурод иноқ, Муҳаммад иноқ ва шунингдек, Одина Муҳаммад иноқларнинг ташаббуслари ҳамда ғайратлари билан Манғит арна ёқасига, серҳосил ерларга кўчириб олиб келганлар. Натижада 1799 йилда Хива хонлигининг энг нуфузли сардорларидан бўлган Одина Муҳаммад томонидан ҳозирги Манғит қалъасининг пойдевори қурилган, деган далиллар ҳам тарихий ёзма манбаларда кўзга ташланади.

Шундай қилиб, Амударё туманининг маркази бўлган ҳозирги Манғит шаҳрининг пайдо бўлганига ва қурилганига 218 йил бўлган, деган ҳаққоний тушунчага эга бўламиз. Бунга Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Тарих ва археология илмий тадқиқот институтининг профессори, академик Я.F.Ғуломовнинг “Хоразмнинг суғорилиш тарихи” асарида келтириб ўтилган илмий далиллар етарли асос бўла олади.

Манғитлар қадимги йирик туркий қабилаларнинг бири бўлиб, 1923-26 йиллардаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи Манғитларнинг умумий сони 130000 дан кўпроқни ташкил этган. Ҳозирги кунга келиб уларнинг сони бир неча баравар ўсган.

1926 йилда Ўзбекистон ССPнинг Хоразм вилояти ҳудудида Манғит тумани ташкил этилиб, Манғит қалъаси унинг маркази этиб белгиланган. 1957 йил 18 декабридан Қорақалпоғистон АССPнинг Қипчоқ ва Ўзбекистон ССPнинг Хоразм вилоятига қарашли бўлган Манғит туманлари бирлаштирилиб, Қорақалпоғистон АССP таркибидаги Амударё тумани ташкил этилди ва унинг маркази Манғит шаҳри қилиб белгиланди.

Қодирберган ЖУМАМУPОТОВ, тарихчи.

(Фото - shosh.uz)

Янгиликни бўлишинг: