"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Йил сарҳисоби: Амударёлик фермерлар буғдойдан 4 млрд. 200 млн. сўм даромад олди

2017 йилда Амударё туманида 398 та фермер хўжаликларида 3000 гектар ерга экилган кузги буғдойдан мўл ҳосил етиштирилди. Ғаллакор деҳқонларимиз режадаги 5530 тонна ўрнига 7394,4 тонна  «қирмизи дон» етиштирдилар.

Туманимиз ғаллакор фермерларининг буғдой ҳосилидан оладиган даромадлари 4 млрд. 200 млн. сўмга етди.

Ғалла ҳосилдорлиги ҳар гектар ҳисобига 24,6 центнердан тўғри келди. Бу борадаги режа ортиғи билан – 133,7 фоизга адо этилди.

Янгиликни бўлишинг: