"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8068.17 -9.26
  • 1 EUR = 9899.64 -61.07
  • 1 RUB = 131.84 +2.99

111 нафар юртдошларимизда янги йил совғалари топширилди (+видео)

Юртимизда кам таъминланган оилалар, ўзгалар кўмагига муҳтож фуқаролар, чин етим ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги йил байрами арафасида туманимизнинг овул ва маҳаллаларида яшовчи якка-ёлғиз фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни байрам билан табриклаб, совғалар топшириш эса доимий анъанага айланган.

Шу муносабат билан туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда туманимизнинг 47 та овул ва маҳаллаларида яшовчи 111 нафар юртдошларимизда янги йил совғалари топширилди. Кир ювиш машинаси, микротўлқинли печь, кундалик эҳтиёж жиҳозлари ва ошхона буюмларидан иборат қимматбаҳо совғалар овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга берилди. Бу каби рағбат ва эътибордан руҳланган юртдошларимиз давлат даражасида қаратилаётган эътибор, иззат-икром учун чексиз миннатдорчилигини изҳор этишди.

 

Янгиликни бўлишинг: