"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Янги йил

Янги йил барчамиз учун орзиқиб кутилган севимли байрам. Уни айниқса, болажонлар ўзгача қувонч билан кутишади. Арча атрофида айланиб, турфа эртак қаҳрамонларини томоша қилишади. Қорбобо ва Қорқиздан совғалар олишади. Бугун туманимизнинг ҳар бир ҳу­дудида мазкур байрам ўзгача кайфият билан нишонланмоқда. Хусусан, 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам Янги йил байрами кўтаринки руҳда нишонланди. Мактаб маъмурияти якунланаётган йилга мантиқий якун ясаб, ўқувчиларни кириб келаётган Янги йил билан қутлади. Тадирда мактабдаги иқтидорли ўқувчилар, ижодий жамоалари ўзлари тайёрлаган томошалари ва концерт дастури билан чиқишлар қилди.

Бир-биридан қизиқарли, мўъжизаларга бой саҳна кўринишлари, кичкинтойлар иштирокидаги турли ўйинлар, савол-жавоблар топқир, зийрак, билимдон болажонларнинг билимларини синовдан ўтказиш билан бирга, уларни ҳайратлантирди. Байрам дастури мусиқа васанъат мактабида таҳсил олувчи ўғил-қизларнинг дунёқарашини кенгайтириш, салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Янгиликни бўлишинг: