"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Сайлов адолат ва очиқлик тамойиллари асосида ўтказилди

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси “Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 24- ва 44-моддаларига асосан туман Кенгашининг  бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Мазкур қарорга мувофиқ шу йилнинг 17 декабрида 1-Навоий ва 10-Тошёп сайлов округларида депутатлик бўйича сайловлари бўлиб ўтди. Сайловлардан олдин мазкур ҳудудларда депутатликка номзодларнинг аҳоли билан яқиндан таништирилиб, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, ўзлари энг муносиб деб билган номзодларга овоз беришларига қулай шароитлар яратилганлиги сайловнинг ушқоқлик билан ўтказилишига замин яратди.
“Тошёп” овулидаги 5-сонли мактабда жойлашган 90-сонли сайлов участкаси эрталабдан фуқаролар билан  гавжум бўлди. Участкада яратилган шароитлар ҳар кимнинг ўзи танлаган номзодга овоз беришини таъминлади. Шунингдек, участкада тиббиёт хонаси, она ва бола хонаси ҳам ташкил этилиб, етарлича жиҳозлангани сайлов кунида сайловчиларга яна ҳам қулайлик яратди.
1-Навоий сайлов округидаги 78-сонли сайлов участкасида ҳам сайловга пухта тайёргарликлар кўрилди. Аҳоли халқ депутатлари туман Кенгашига сайловга доир амалдаги қонун-қоидалар билан яқиндан таништирилди ва сайлов кунида фуқароларнинг ўзлари танлаган номзодларига овоз бериши учун муносиб шароитлар яратилди.
Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи бўшаб қолган 1-Навоий ва 10-Тошёп округларида депутатлар сайлови ошкоралик, ҳаққонийлик тамойиллари асосида ўтказилди ва сайловчилар энг муносиб номзодларни депутат қилиб сайладилар.

Янгиликни бўлишинг: